ТОШКЕНТ, 1 май — Sputnik. Тошкентдаги христианларнинг Авлиё-Успенск соборида бугун якшанба куни бўлиб ўтган Пасха ибодатига 5 мингдан зиёд киши қатнашди, деб хабар берди Ўзбекистон епархияси матбуот котиби иеродиакон Михаил (Столяров).
Унинг сўзларига қараганда, ушбу кун диндорларга тарқатилган муқаддас олов махсус қатнов билан Тель-Авивдан олиб келинган. Ушбу оловни олиб келиш учун Тошкент ва Ўзбекистон митрополити Викентий Тошкент, Душанбе, Бешкек епархиялари ва Россия Праволав черковининг Туркманистондаги ваколатхонаси зиёратчилари билан биргаликда Исроилга бориб келган.
“Исо Масиҳнинг қайта туғилиши билан бизнинг ердаги ҳаётимиз абадий ва бахтиёр бўлиш учун қаҳрамонлик ва меҳнатга тўлади. Ушбу омонат дунё орқали Худо бизларни абадияга чорлайди. Абадиятни тушуниш одамзодга жуда қимматга тушган – у Исо Масиҳ чеккан азоблари ва унинг қони эвазига берилган”, — деди митрополит Викентий ўзининг мурожаатида.
Ўзбекистон ИИВ маълумотларига кўра, черков атрофида милиция ходимлари ва тез ёрдам машиналари навбатчилк қилишган.
Ўрта Осиё митрополит округи Бешкек, Душанбе, Тошкент еапрхияларини ва туркманистондаги Россия Православ черкови ваколатхиналарини бирлаштиради. Округ раҳбари Тошкент ва Ўзбекистон митрополитидир.