Ўзбекистон ИИВ ППХ бош бошқармасига раҳбар тайинланди

ППХ бош бошқармасининг собиқ раҳбари Дилшод Акромов ўзининг хизмат хонасида ўлдириб кетилган эди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 3 янв - Shutnik. Полковник Бахтиёр Пормонов Ўзбекистон ИИВ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

Дилшод Акрамовни ўлдиришда гумонланаётган ИИББ катта инспектори қамоққа олинди

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 4 август куни Миробод тумани, Т.Шевченко кўчасида жойлашган ИИВга қарашли ППХ ва ЖТСББ биносининг иккинчи қаватидаги ўз хизмат хонасида Дилшод Акрамовнинг жасади қотиллик аломатлари билан топилган.

2018 йил 4 август куни мазкур ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми "ж" банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Мазкур жиноят иши юзасидан дастлабки тергов Бош прокуратура "Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш" бошқармаси томонидан олиб борилмоқда.