ТОШКЕНТ, 3 янв - Shutnik. Полковник Бахтиёр Пормонов Ўзбекистон ИИВ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 4 август куни Миробод тумани, Т.Шевченко кўчасида жойлашган ИИВга қарашли ППХ ва ЖТСББ биносининг иккинчи қаватидаги ўз хизмат хонасида Дилшод Акрамовнинг жасади қотиллик аломатлари билан топилган.
2018 йил 4 август куни мазкур ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми "ж" банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Мазкур жиноят иши юзасидан дастлабки тергов Бош прокуратура "Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш" бошқармаси томонидан олиб борилмоқда.