Хитойда 28 йилдан бери қидирувда бўлган маньяк қатл этилди

Эркак 11 нафар хотин-қизларни зўрлаш ва ўлдирганликда айбланган. Қурбонларнинг энг кичигининг ёши атиги 8да бўлган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 3 янв — Sputnik. Хитой ҳукумати 3 январ куни қарийб 30 йилдан буён жазодан омон қолишга муваффақ бўлиб келган маньяк ва зўравон Гао Чэнъюнга нисбатан ўлим жазосини ижрога келтирди. 

Погонли маньяк: Чикатилодан ўтиб тушган "Ангарлик қотил" тарихи

Бу ҳақда РИА Новости Байинь шаҳри ўрта бўғиндаги халқ суди сайтига таянган ҳолда хабар бермоқда.

"ХХР Олий халқ суди раиси томонидан қатл жазоси ижроси тўғрисида чиқарилган қарорга асосан 3 январ куни куннинг биринчи ярмида Гао Чэнъюн қатл этилди", - дейилган суд хабарида.

Ўтган йилнинг март ойида айбланувчи 11 аёлни қасддан ўлдирганликда, шунингдек, аёлларни зўрлаганлик, жасадларни таҳқирлаш ва босқинчилик ҳужумларида айбдор деб топилган. Унинг энг кичик қурбони саккиз ёшда бўлган. Содир этилган жиноятлар мажмуи ҳисобига эркак энг олий жазога ҳукм этилган.

Чэнъюн томонидан содир этилган разил қотилликлар шаҳар аҳолиси ўртасида ваҳима ёйган. 2001 йилнинг августида ХХР Жамоатчилик хавфсизлиги вазирлиги бу ишни ўз назоратига олган, аммо суриштирув ишлари олдинга силжимаган ва шу боис тўхтатиб қўйилган эди. 2015-йилнинг март ойида Ганьсу провинцияси жамоатчилик хавфсизлиги департаменти суриштирув ишини қайта тиклайди. Қўл бармоқларини ўрганиш ва ДНК анализини ўтказиш туфайли терговчилар гумондон шахсини аниқлаштиришга муваффақ бўлдилар. Полиция Гао Чэнъюнни 2016 йилнинг 26 августида - яъни у биринчи содир этган жиноятидан 28 йил ўтиб қўлга олди.