"Кўршапалак уяси": Ўзбекистонда янги молиявий пирамида оммалашмоқда

Кейинги ойларда авом орасида, бозорларда, чойхоналарда ҳеч ким танимаган, илгари ҳеч ким кўрмаган одамларнинг кўршапалак уяси сотиб олаётганликлари ҳақида гап-сўзлар болаламоқда
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 янв - Sputnik. Ижтимоий тармоқларда, хусусан Фейсбук саҳифаларида янги молиявий пирамида — кўршапалак уяси оммалашмоқда.

Молиявий пирамида қурбонига айланмаслик қоидалари

Телеграммдаги "Давлетов.уз" канали хабарига кўра, кейинги ойларда авом орасида, бозорларда, чойхоналарда ҳеч ким танимаган, илгари ҳеч ким кўрмаган одамларнинг кўршапалак уяси сотиб олаётганликлари, бу орқали катта пул ишлаш мумкинлиги борасида ажабтовур гаплар пайдо бўлмоқда.

"Олдиндан огоҳлантирамиз: бу молиявий пирамида. Бу каби олди-сотди объекти қобиғида ўралган чалғитувчи пирамидалар илгари гирялар ва тикув машиналари мисолида намоён бўлган.

Эслатиб ўтамиз, кўршапалак уяси ҳам, гиря ҳам, эски тикув машиналари ҳам қиймат манбаи эмас, уларни сотиб олиш орқали иқтисодий, нумизматик ёки тарихий қўшимча қиймат яратилмайди.

Совун пуфаги сингари шишириладиган бу каби схемалардан фақат пирамида фундаментида турганларгина манфаатдор бўладилар, пирамида ҳаётининг қолган барча босқичларида қўшилганлар фақат қурбон бўлиш функциясини бажарадилар", - деб огоҳлантирилади хабарда.