Москвада патент нархи ошди

Меҳнат мигрантларига ишлаш ҳуқуқини берувчи патент нархи 5 минг рублгача оширилди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 янв - Sputnik. 2019 йил 1 январ ҳолатига кўра, мигрантлар учун патент тўлови нархи 4,5 мингдан 5 минг рублга қадар оширилади.

Ўзбекистонда Россиянинг патент бериш маркази очилиши мумкин

Тегишли тузатишлар Мосгордума томонидан 2018 йил ноябр ойи якунида ўтказилган мажлисда киритилган.

Москва шаҳар думасининг иқтисодий ва молиявий масалалар бўйича комиссия раиси Людмила Гусеванинг фикрича, пойтахтга тегишли таълимни олган ва Москвада ишлаш имкониятига эга меҳнат мигрантлари келишлари лозим.

Аёлнинг сўзларига кўра, чет элликлар учун патент нархининг кўтарилиши мамлакат бюджетини тўлдиришга хизмат қилади, тушган маблағлар эса ижтимоий йўналишларда сарф этилади.

Москва шаҳар думаси билан бир вақтда Москва вилояти думаси ҳам патент нархини ошириш қарорини қабул қилган. 2019 йил 1 январ санасидан патент нархи вилоятлар учун 450 рублга ошади ва 4,75 минг рублни ташкил қилади.