Мирзиёев Путинга ҳамдардлик билдирди

Челябинск вилоятида юз берган портлаш оқибатида айни вақт ҳолатига кўра, 37 инсон тақдири номаълумлигича қолмоқда
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 янв - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россиянинг Магнитогорс шаҳрида юз берган фожиа муносабати билан Владимир Путинга ҳамдардлик мактубини йўллади.

Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот-хизмати хабар қилмоқда.

ТИВ: Магнитогорскда Ўзбекистон фуқароси қурбон бўлмаган

"Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Магнитогорск шаҳрида кўп қаватли уй қулашининг фожиали оқибатлари муносабати билан Россия Президенти Владимир Путинга чуқур ҳамдардлик билдирди", - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Челябинск вилояти Магнитогорск шаҳрида 31 декабр куни Москва вақти билан 4.00да газ портлаши оқибатида кўп-қаватли турар жой подъезди ўпирилиб тушган ва 26та хонадон барбод бўлган эди.

Ушбу хонадонларда 46 киши истиқомат қилган, талафот етган ҳудудда эса жами 120 киши яшаган.

Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқароси борлигини, у ўта оғир аҳволда эканини айтган эди.

Сал олдин етти киши ҳалок бўлганини, беш киши, шу жумладан бир нафар болакай жабр кўргани ҳақида хабар берилган эди. Яна 37 кишининг тақдири номаълумлигича қолмоқда. 

Иккинчи январ санаси Челябинск вилоятида мотам куни деб эълон қилинган.