ТИВ: Магнитогорскда Ўзбекистон фуқароси қурбон бўлмаган

© МЧС РФ / Медиабанкка ўтишВзрыв бытового газа в жилом доме в Магнитогорске
Взрыв бытового газа в жилом доме в Магнитогорске - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Консулхона Магнитогорскда юз берган фожеада Ўзбекистондан қурбонлар йўқлигини маълум қилган

ТОШКЕНТ, 1 янв - Sputnik. Ўзбекистоннинг Екатеринбургдаги консулхонаси 2019 йил 1 январ ҳолатига кўра, Магнитогорск шаҳрида турар-жой биноси қулаши натижасида қурбон бўлганлар орсида Ўзбекистон фуқаролари йўқлигини маълум қилди.

Соревнования по ликвидации последствий ДТП в Иванове - Sputnik Ўзбекистон
Магнитогорскда газ портлашидан 48та квартира зарар кўрди

"31-декабр эрталаб содир бўлган Магнитогорск фожеаси бўйича вазиятни Бош консулхона жиддий назоратга олган", - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Челябинск вилояти Магнитогорск шаҳрида 31 декабр куни Москва вақти билан 4.00да газ портлаши оқибатида кўп-қаватли турар жой подъезди ўпирилиб тушган ва 26та хонадон барбод бўлган эди.

Ушбу хонадонларда 46 киши истиқомат қилган, талафот етган ҳудудда эса жами 120 киши яшаган.

Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқароси борлигини, у ўта оғир аҳволда эканини айтган эди.

Айни дамда келиб тушган хабарга мувофиқ, Россия Соғлиқни сақлаш вазири Магнитогорскда юз берган портлаш оқибатида Ўзбекистон эмас, Тожикистон фуқароси ҳалок бўлганига аниқлик киритди.

Сал олдин етти киши ҳалок бўлганини, беш киши, шу жумладан бир нафар болакай жабр кўргани ҳақида хабар берилган эди. Яна 37 кишининг тақдири номаълумлигича қолмоқда. 

Иккинчи январ санаси Челябинск вилоятида мотам куни деб эълон қилинган.

Янгиликлар лентаси
0