Қозоғистонда Ўзбекистон консуллик бўлими иш бошлади

Ўзбекистоннинг Олма-ота шаҳридаги Бош консулхонаси консуллик округига Олма-ота ва Чимкент шаҳарлари, Олма-ота, Шарқий Қозоғистон, Туркистон, Жамбил, Қизилўрда вилоятлари, шунингдек, Манғистау, Ғарбий Қозоғистон, Атирау ва Ақтўбе вилоятлари киради
Sputnik

ТОШКЕНТ, 30 дек - Sputnik. Қозоғистонда Ўзбекистоннинг консуллик бўлими фаолият юритишни бошлади, деб хабар қилди ТИВ матбуот-хизмати.

Ўзбекистон ва Қозоғистон феврал ойида Silk visaни жорий этишни режалаштирмоқда

"Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги Элчихонаси консуллик бўлими Остона шаҳрида фаолият юритишни бошлаши муносабати билан шуни маълум қиламизки, 2019-йилнинг 1-январидан эътиборан унинг консуллик округига Остона шаҳри, Ақмўла, Шимолий Қозоғистон, Павлодар, Қўстанай ва Қарағанди вилоятлари киради", - дейилади хабарда.

Ўзбекистоннинг Ақтау шаҳрида Бош консулхонаси очилгунига қадар 2019-йилнинг 1-январидан эътиборан Ўзбекистоннинг Олма-ота шаҳридаги Бош консулхонаси консуллик округига Олма-ота ва Чимкент шаҳарлари, Олма-ота, Шарқий Қозоғистон, Туркистон, Жамбил, Қизилўрда вилоятлари, шунингдек, Манғистау, Ғарбий Қозоғистон, Атирау ва Ақтўбе вилоятлари киради.