Ўзбекистон ва Қозоғистон феврал ойида Silk visaни жорий этишни режалаштирмоқда

Oбуна бўлиш
Лойиҳа мақсади - чет эл давлатларидан дам оладиганларни жалб қилиш, туристлар оқимини кўпайтириш

ТОШКЕНТ, 20 дек – Sputnik. Ўзбекистон Қозоғистон билан ҳамкорликда 2019 йилнинг феврал ойида шенген визанинг муқобили - Silk visaни йўлга қўйишни режалаштирмоқда, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Процедура снятия биометрических данных в визовом центре Санкт-Петербурга - Sputnik Ўзбекистон
Тожикистон Марказий Осиёда "ипак йўли визаси" жорий этилишини қўллаб-қувватлади

Туризмни ривожлантириш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи Улуғбек Қосимходжаев журналистларга маълум қилишича - ушбу лойиҳадан мақсад - чет эллик сайёҳлар оқимини жалб қилиш.

Марказий Осиё бўйича ягона бўлган "ипак виза" ҳақида жорий йил июнь ойида илк бор тилга олинган эди. Ушбу ғоя Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Ғоя Қозоғистон Республикаси халқаро муносабатлар, мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси раиси Дарига Назарбоевага тегишли.

Назарбоева, шунингдек, Марказий Осиё мамлакатларидан виза барьерлари олиб ташланиши тарафдори.

Бундан ташқари, Ўзбекистон яқин орада 22 давлат учун визасиз режим тартибини жорий этмоқчи. Ҳозирги кунда махсус ҳужжатларсиз мамлакатга саккизта давлат фуқаролари кириш ҳуқуқига эга, соддалаштирилган тартиб эса 50та мамлакат учун амал қилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0