Олма-отадаги кўчаларнинг бирига Ислом Каримов номи берилди

Тошкентдаги энг узун кўча Ислом Каримов номига эга
Sputnik

ТОШКЕНТ, 30 дек - Sputnik. Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳридаги кўчаларнинг бирига Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов шарафига ном берилди. Бу ҳақда Kapital.kz нашри ҳокимлик матбуот-хизматига таянган ҳолда хабар тарқатган.

Ислом Каримов қаерда дам олишни яхши кўргани маълум бўлди

Таъкидланишича, депутатлар 185та кўча номини алмаштириш бўйича қарорни қабул қилиб, бу билан номлари такрорланаётган кўчалар масаласига ечим топганлар.

Номсиз ёки номи бир-бирини такрорловчи кўчалар маҳаллий аҳолига кўплаб ноқулайликларни туғдирган. Мисол учун, тез тиббий ёрдам ёки ёнғинни ўчириш хизмати ёхуд полиция чақирилган вақтларда. Бунга қадар шаҳарнинг 349та кўчаси бир хил номга эга бўлган.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг май ойида Тошкентдаги Ўзбекистон кўчаси Ислом Каримов номи билан қайта номланганди.

У энг узун кўча бўлиб, Тошкент пойтахтининг бешта туманини бирлаштириб туради.