ТОШКЕНТ, 24 сен – Sputnik. Ўзбекистон Биринчи президенти Ислом Каримов ўзининг қисқа таътилларини Тошкент яқинидаги Қайнарсой масканида ўтказгани маълум бўлди. Бу ҳақида Ислом Каримов фонди хабар қилди.
“Одатда, йиллик меҳнат таътиллари бир ҳафтадан ошмасди, шунда ҳам бу йил бўйи олинадиган икки-уч кунлик қисқа танаффуслар эди. Биз ўша кезлар тоққа, Тошкент яқинидаги Қайнарсой масканига чиқардик. У киши маҳаллий манзараларни яхши кўрар, юртимиз табиати гўзаллигини беназир деб ҳисоблар эдилар”, - Ислом Каримовнинг рафиқаси Татьяна Каримованинг интервьюлардан бирда хабар қилган эди.
Қайнарсой Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида Сижак посёлкаси яқинида жойлашган.
Хабарда айтилишига кўра, Ислом Каримовнинг ушбу фотосурати Тошкент вилоятидаги Қайнарсойда 2016 йил олинган.