Хитойда ёқимтой Хэ Хэ ва Мэй Мэй эгизак пандалар илк бор оммага намойиш қилинди

Катта пандани ўрганиш ва кўпайтириш маркази ходими Лю Сяоцьян сўзларига кўра, пандачаларнинг иштаҳалари карнай, фаол ҳаракат қилиб, ҳамма жойда емаклаб юришади.
Sputnik

Хитой ҳайвонот боғида июль ойида дунёга келган эгизаклар пандалар оммага намойиш қилинди.

“Эгизак пандалар Хэ Хэ ва Мэй Мэй ўзларини тетик ҳис қилишмоқда. Уларни емизишганда, тайёрланган сутни тез-тез ичиб қўйишади”, - деб ҳикоя қилади Катта пандани ўрганиш ва кўпайтириш маркази ходими Лю Сяоцьян.

Унинг сўзларига кўра, пандачаларнинг иштаҳалари карнай, фаол ҳаракат қилиб, ҳамма жойда емаклаб юришади.