Хитой ҳайвонот боғида июль ойида дунёга келган эгизаклар пандалар оммага намойиш қилинди.
“Эгизак пандалар Хэ Хэ ва Мэй Мэй ўзларини тетик ҳис қилишмоқда. Уларни емизишганда, тайёрланган сутни тез-тез ичиб қўйишади”, - деб ҳикоя қилади Катта пандани ўрганиш ва кўпайтириш маркази ходими Лю Сяоцьян.
Унинг сўзларига кўра, пандачаларнинг иштаҳалари карнай, фаол ҳаракат қилиб, ҳамма жойда емаклаб юришади.