Тожикистонда совет ҳарбий унвонлар давлат тилига таржима қилинмайди

Шу йил кузда мутахассислар Россия совет ҳарбий унвонларини тожик тилига таржима қилиш таклиф қилишганди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 29 дек – Sputnik. Тожикистон мудофаа вазирлиги совет ҳарбий унвонларни давлат тилига таржима қилмайди, деб хабар қилди Sputnik Тожикистон.

Россия ҳарбийлари Тожикистон тоғларида “жангарилар”ни йўқ қилди

“Жаҳоннинг кўп мамлакатларда ҳудди шундай унвонлар мавжуд, уларни тожик тилига таржима қилиш эҳтиёж йўқ”, - дейилган республика ҳукумати қошидаги тилшунослик қўмитасига йўлланган Тожикистон Мудофаа вазирлигининг хатида.

Шу сабабли қўмита ҳарбий унвонлар бўйича тайёрлаган таклифини қолдирди.

Тожикистон армиясида ҳарбий унвон номлари собиқ иттифоқ давридан мавжуд.

Шу йил октябрь ойида экспертлар Россия совет ҳарбий унвонларини тожик тилига таржима қилиш таклиф қилишганди.