Ироқ ҳукумати Рождествони расмий байрам сифатида эълон қилди

Рождество – насронийларнинг ҳар йили Исо алайҳиссаломнинг таваллудини хотирлаб нишонлайдиган байрамидир.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 дек – Sputnik. Ироқ ҳукумати мамлакатда Рождествони расмий байрам сифатида эълон қилди, РИА Новости хабарига асосан.

Рождество - насронийлар учун йилнинг энг улуғ байрами ҳисобланади. Шарқий Европа ва Россияда яшаётган православ насронийлари Рождество байрамини 7 январда нишонлайди. Ғарбий Европа ва Америкада яшаётган католик ҳамда протестант насронийлари эса, Рождество байрамини 25 декабрга ўтиш кечасида кутиб олишади.

Тошкентда янги йил оқшомида цирк ва лазерли шоу намойиши кутилмоқда

“Ироқ ҳукумати Рождествони бутун Ироқ бўйлаб расмий байрам сифатида эълон қилади. Бизнинг насроний фуқароларимиз, барча ироқликлар ва байрамни қутлаётганларга Рождество байрами қутлуғ бўлсин”, - дейилган ҳукумат хабарида.

Al-Arabia телеканалининг маълум қилишича, Ироқ насронийлари Рождествони “Ислом давлати” террорчилик гуруҳидан озод қилинган ҳудудларида илк бор нишонламоқда. Бугунги кунда Ироқда 300 минг насронийлар яшаб келади.

Эслатиб ўтамиз, Рождество – насронийларнинг ҳар йили Исо алайҳиссаломнинг таваллудини хотирлаб нишонлайдиган байрамидир.