ТОШКЕНТ, 22 дек - Sputnik. Тошкентда Янги йил байрами тадбирлари сценарийси эълон қилинди, деб хабар қилмоқда Спутник Ўзбекистон мухбири.
Бу йил Тошкентнинг бош арчаси Истиқлол кўчасидаги майдончада жой олди. Бош арча атрофида чор томондан кичик арчалар ва бошқа аттракционлар ўрнатилган. Истиқлол кўчаси байрамона руҳда безатилган ва кўчанинг икки томонидан савдо расталари ўрин олган.
Арчани ўрнатиш ишлари 16-декабргача якунланиши ва 20 декабрдан Янги йил тадбири ўтказиладиган майдон барча учун очиқ бўлиши кутилган эди. Аммо тайёргарлик ишлари бугунга келиб ҳам давом этмоқда.
Эълон қилинган сценарийга кўра, байрам дастуридан мусиқий чиқишлар, спектакл намойиши, эстрада юлдузлари ижроси, цирк, нурли ва неонли шоу ва ҳатто болажонлар учун мультфильм намойиши ўрин олган.
Дастурга кўра, янги йил тадбири 22.00да якунланади.