“Белдирсой”да уч киши қор кўчкиси остида ҳалок бўлди

Содир бўлган ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 дек – Sputnik. 2018 йил 24 декабрь куни Тошкент вилояти ФВБ тезкор навбатчисидан олинган маълумотига кўра, соат 16:00 ларда Бўстонлиқ тумани “Белдирсой” МФЙ ҳудудида жойлашган “Белдирсой” спорт мажмуасининг “Дор йўлаги” (канат йўли) ҳудудида 3 нафар фуқаро (М.М. 1994 й.т., М.М. 1999 й.т., М.С. 1999 й.т.) сноуборд спорт тури билан шуғилланиш жараёнида, таъқиқланган хавфли ҳудудда ҳаракатланишлари натижасида қор кўчкиси юзага келган, оқибатда улар қор уюмлари остида қолиб вафот этганлар.

Ўзбекистонга салқин ва нам ҳаво массалари кириб келади - ФВВ

Воқеа жойида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари томонидан олиб борилган тезкор қидирув ишлари натижасида фуқароларнинг жасадлари соат 19:05 да қор уюмлари остидан олиб чиқилди.

Содир бўлган ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

ФВВ юзага келиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида тоғли ҳудудларда хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилиш сўралган.