ТОШКЕНТ, 24 дек – Sputnik. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 25-29 декабрь кунлари мамалакат бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво ҳақида хабар қилди.
Хабарда айтилишича, 25-26 декабрда Қозоғистон орқали Каспий денгизи ҳудудларидан деярли салқин ва нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. 25 декабрда Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида, 26 декабрда республика ҳудудларининг кўп қисмида бироз ёғингарчилик бўлади. Ҳаво ҳарорати 25 декабрда кечаси -5...0 даража, кундузи +2...+7 даражани, 26 декабрда кечаси -3...+2 даража, кундузи +5...+10 даражани ташкил этади.
27-28 декабрда қуруқ ва илиқ об-ҳаво ўрнашади, кундузги ҳаво ҳарорати +10...+15 даражагача, жанубда эса +16...+18 даражагача кўтарилади.
29 декабрда Каспий денгизи ҳудудларидан яна деярли салқин ва нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 0...+5 даража, кундузи +7...+12 даража бўлади.
Республика бўйича баъзи жойларда туман тушиши кутилмоқда.