Туризм соҳасидаги мукофот: Ўзбекистонда ҳар йили тақдирлаш маросими ўтказилади

Ҳар йили “Uzbekistan Tourism Industry Awards” мукофотини топшириш тадбири ўтказилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 24 дек – Sputnik. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси “Ҳар йиллик “Uzbekistan Tourism Industry Awards” мукофотини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида” ҳукумат қарори лойиҳасини тайёрлади.

Туризм қўмитаси “Ҳаво йўллари”ни бир неча компанияга бўлишни таклиф қилди

Қарор лойиҳасида ҳар йили “Uzbekistan Tourism Industry Awards” мукофотини топшириш тадбирини ўтказиш қайд этилган.

Тадбирни ўтказишнинг асосий вазифалари:

- йил давомида сайёҳларга сифатли хизмат кўрсатган энг намунали ва фаол туризм соҳаси субъектларини аниқлаб олиш ва уларни рағбатлантириш;

- намунали туризм соҳаси субъектларининг илғор тажрибаси асосида сайёҳларга хизмат кўрсатувчи бошқа субъектларнинг фаолиятини яхшилашга кўмаклашиш;

- туризм салоҳиятидан самарали фойдаланишни ташаббускори бўлган маҳаллий аҳолини рағбатлантириш;

- оммавий ахборот воситалари, хусусан блогерлар томонидан туризм соҳасида республикада рўй бераётган янгиликларни маҳаллий ва хорижлик фуқароларга қисқа муддатда ҳамда тўлиқ ва батафсил шаклда етказилишини рағбатлантириш;

- туризм йўналишида сифатли ва жозибали фото ва видео материалларни тайёрланишини рағбатлантириб бориш.

Тадбирни ўтказиш ва ғолибларни тақдирлашни ташкил этиш бўйича махсус комиссия, Туризмни ривожлантирш давлат қўмитаси, Маданият вазирлиги, миллий телерадиокомпанияси ва Савдо-саноат палатаси мукофотнинг ташкилотчилари ҳисобланади.