Тошкент вилоятида қора ниқоб тақиб аёл кишини пичоқлаган мактаб ўқувчиси қўлга олинди

Мактаб ўқувчиси сал кам 300 минг сўм пули ва ҳисобида пули бўлмаган банк пластик карточкасини олиб воқеа жойидан яширинган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 дек – Sputnik. Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида ўрта мактаб ўқувчиси С.А.  аёлнинг уйига бостириб кириб, унга пичоқ билан жароҳат етказди, деб хабар қилди ИИВ матбуот хизмати.

Қаршилик аёл бир ойлик қизалоғини 10 миллион сўмга сотишга уринди

Хабарда айтилишича, 22 декабрь куни Дархон МФЙда яшовчи, ўрта мактабнинг юқори синф ўқувчиси, С.А. юзига ниқоб кийган ҳолда пичоқ билан қуролланиб, фуқаро Н.А. (аёл)нинг уйига бостириб кириб, уни курак қисмига пичоқ уриб, жароҳат етказиб, 294 минг сўм пул ва ҳисобида пули бўлмаган банк пластик карточкасини олиб воқеа жойидан яширинган.

Натижада Н.А. касалхонага ётқизилган. Кўрилган чоралар натижасида С.А. ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.