Қаршилик аёл бир ойлик қизалоғини 10 миллион сўмга сотишга уринди

© Sputnik / Владимир Песня / Медиабанкка ўтишРодители с ребенком
Родители с ребенком - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Аёл қизалоғини 10 миллион сўмга сотаётганида "Ёғду" чойхонаси олдида қўлга олинган

ТОШКЕНТ, 22 дек - Sputnik. Қарши вилояти Қарши шаҳрида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ўз фарзандини сотишга ҳаракат қилган аёлни қўлга олдилар, деб хабар қилмоқда ИИВ матбуот-хизмати.

Мени сотган онамга мактуб: менга сиздан ўзга хеч ким, ҳеч нима керак эмас эди

Ҳодиса жорий йил 11 декабрь куни юз берган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида, ҳали бир ойлик ҳам бўлмаган қизалоғини сотишга уринган аёл "Ёғду" чойхонаси олдида қўлга олинган.

Она ўз фарзандини 10 миллион сўмга сотишга уринган, дейилади хабарда.

Жиноий иш қўзғатилган, ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Жиноий кодекси 135 моддасига мувофиқ, одам савдоси учун 3 йилдан 5 йилгача жазо чоралари кўзда тутилган.

Декабр ойи бошида Санкт-Петербургда ўзининг янги туғилган ўғлини сотишга уринган ўзбекистонлик аёлга 4 йил аҳлоқ тузатиш колонияси жазоси берилган эди. 

Одам савдоси - Ўзбекистоннинг энг оғриқли масалаларидан биридир, ҳукумат ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари бундай жиноятлар билан фаол курашиб келадилар. Тошкентда 2018 йилда одам савдоси билан боғлиқ ҳолатлар 63,5%га камайган.

Янгиликлар лентаси
0