Тошкент бизнес марказга айлантирилади

Ўзбекистон пойтахти иқтисодий ўсиш кўрсаткичларида вилоятлар орасида етакчи ўринда бормоқда
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 дек - Sputnik. Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон пойтахтини йирик ишбилармонлик марказига айлантириш бўйича стратегия ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлади, деб хабар бермоқда президент матбуот-хизмати.

"Синовдан ўтди": Мирзиёев Ортиқхўжаевни Тошкент ҳокими этиб тайинлади

Хусусан, Мирзиёев Тошкент шаҳрини йирик ишбилармонлик ва молия марказига айлантириш бўйича стратегия ишлаб чиқиш зарурлиги ҳақида гапирган.

Бугунги глобаллашув даврида иқтисодиётга инвестицияларни фаол жалб этиб, бизнес учун қулай шароитлар яратиб бераётган шаҳарлар жадал ривожланмоқда. Тошкент шаҳрини юқори технологик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган, банк, молия, суғурта ва бошқа замонавий хизматлар кўрсатадиган йирик халқаро марказга айлантиришимиз зарур. Шаҳар атрофи саноат зоналари, шаҳар ичи эса инновацион ҳудуд бўлиши керак, - деган Ўзбекистон раҳбари.

Тошкент шаҳрида 2017 йили ялпи ҳудудий маҳсулот 5 %га ўсгани қайд қилинган. Жорий йилда бу кўрсаткич 8,1 %ни ташкил этмоқда. Шунингдек, жорий йил якуни бўйича саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми 9,2 %га, қурилиш ишлари 11,6 %га, хизмат кўрсатиш 10,5 %га ўсиши кутилмоқда. Бу Ўзбекистон бўйича энг юқори кўрсаткичлардандир.