Тошкент ҳокими ёш тадбиркорни тақдирлади

Улуғбек Ҳасанов 19 ёшда. У инновация технологиялари ва онлайн-бизнесга қизиқади. 2017 йилда Яшнобод қурилиш коллежини тугатган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 дек – Sputnik. Тошкент шаҳар ҳоким вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахтлик ёш тадбиркор Улуғбек Ҳасановни тақдирлади. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати хабар берди.

“Ёш тадбиркор, бизнесмен, Drone Group онлайн-мактаблар халқаро тармоғи асосчиси Улуғбек Ҳасанов муваффақиятли фаолияти учун ҳоким вазифасини бажарувчи номидан миннатдорлик ва эсдалик совғаси билан тақдирланди”, - деб келтирилган хабарда.

Улуғбек Ҳасанов 19 ёшда. У инновация технологиялари ва онлайн-бизнесга қизиқади. 2017 йилда Яшнобод қурилиш коллежини тугатган. Рус ва инглиз тилларида эркин гаплашади.

Олмалиқ ёшлари заковатда куч синашди

Бугунги кунда Ҳасанов ўзининг шахсий онлайн-мактабини тузишда давом этмоқда. Мазкур онлайн-мактабда чет тиллари, бинесни бошлаш асослари, шунингдек, саломатликни сақлаш масалалари кўргазмали контент кўринишида ўргатилади.

Тошкент ҳокимияти матбуот хизмати хабарида айтилишича, айни дамда 5 та онлайн-мактаб фаолият юритмоқда, у ерда бутун дунёдан 2000 дан ортиқ фойдаланувчилар ўқимоқда. Мактабларда 50 нафар ўқитувчи ва мутахассис масофали тарзда ишламоқда.