Олмалиқ ёшлари заковатда куч синашди

© Пресс-служба МИСиСОткрытие филиала МИСиСа в Ташкенте
Открытие филиала МИСиСа в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўйинда комбинатнинг барча корхоналари жамоалари ва комбинат тасарруфидаги коллежлар ва ТДТУ ҳамда МИСиС Олмалиқ филиаллари жамоалари ўзаро беллашишди

ТОШКЕНТ, 21 дек - Sputnik. Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида ёшлар ўртасида интеллектуал баҳс ўтказилди, деб хабар қилмоқда "МИСиС" ахборот хизмати.

"Олмадлиқда "ЗАКОВАТ" интеллектуал танлови бўйича "Ёшлар иттифоқи кубоги" учун фестиваль ўйини бўлиб ўтди", - дейилади хабарда.

МИСиС филиали тантанали очилиш маросими. - Sputnik Ўзбекистон
МИСиС филиалининг тантанали очилиши - энг ёрқин фото-суратлар

Ўйинда комбинатнинг барча корхоналари жамоалари ва комбинат тасарруфидаги коллежлар ва ТДТУ ҳамда МИСиС Олмалиқ филиаллари жамоалари ўзаро беллашишди.

Ўйин жуда шиддатли ва шаффоф ўтди. Энг қизиғИ, ўйинда жамоалар жамоа номлари эмас, махфий тартиб рақамлари остида қатнашишди, яъни қайси рақам остида қайси жамоа ўйнаётганлигини жамоанинг ўзидан бошқа ҳеч ким билмади. Фақатгина сўнгги 30-саволдан сўнг жамоалар ўз рақамларини ҳакамларга ошкор қилишди.

Муросасиз кечган бахсда Автомобил транспорт бошқармаси 3-ўринни, Саноат темирйўл транспорти бошқармаси 2-ўринни, Ишлаб чиқаришни автоматлаштириш бошқармаси ёшлари эса 1-ўринни қўлга киритиб "ЁШЛАР ИТТИФОҚИ КУБОГИ" совриндори бўлишди.

Барча иштирокчиларга комбинат фахрий ёрлиғи, ғолибларга эса диплом ва пул мукофотлари топширилди.

Янгиликлар лентаси
0