Шоҳжаҳон Эргашев навбатдаги жангини яна бир енгилмас боксчига қарши ўтказади

Майкл Фокс америкалик боксчи ва профессионал боксда 19 маротаба рингга кўтарилиб, барчасида рақибларини таслим этган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 дек - Sputnik. Профессионал боксчи Шоҳжаҳон Эргашев 2019 йилнинг 23 февралида Нью-Йорк шаҳрида ўзининг навбатдаги жангини ўтказади, деб хабар қилди Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси.

Самарқандда бокс бўйича Ўзбекистон чемпионлари аниқланди

Шоҳжаҳон Эргашевнинг навбатдаги рақиби сифатида америкалик енгилмас Майкл Фокс рингга кўтарилади.

Шоҳжаҳон шу кунгача профессионал боксда 16 та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган (15 таси нокаут билан). Унинг рақиби Майкл Фокс эса 19 маротаба жанг ўтказиб, уларнинг барчасида рақибларини таслим этган. Жангларининг 5 тасида у муддатидан олдин ғалаба қозонган.

Ўзбекистонлик нокаутчи боксчи Шоҳжаҳон Эргашев чемпионлик камарини ҳимоя қилади˃˃˃