Сергей Лавров Тошкентда МГИМО филиали очилишини хабар қилди

Россия ташқи ишлар вазири сўзларига кўра, бу МДҲ давлатлари ҳудудида Россия гуманитар алоқалари кенгайишига хизмат қилади
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 дек – Sputnik. РФ ТИВ Москва давлат халқаро муносабатлар институти (МГИМО) Баку ва Тошкент шаҳрида филиалларини очиш бўйича иш олиб бормоқда.

МГИМО ректорига Тошкентда зар чопон кийдиришди

Бу ҳақда МГИМО кузатув ва васийлик кенгашининг қўшма йиғилишида, 20 декабр куни Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди, деб хабар қилган ташқи сиёсат маҳкамаси матбуот-хизмати.

"МГИМО хориждаги позицияларини мустаҳкамламоқда. Озарбайжон ва Ўзбекистон раҳбарияти илтимосига биноан университет ушбу мамлакатларда ўз филиалларини ташкил қилиш бўйича тайёргарлик ишларини ўтказди. Бугун бизнинг олдимизда Баку ва Тошкентда филиалларни очиш учун МГИМО низомига тегишли ўзгартишларни киритиш вазифаси турибди", - деб айтган Лавров.

Вазир сўзларига кўра, ушбу қадам МДҲ ҳудудида Россия гуманитар алоқаларини кенгайтиришга хизмат қилади.