ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. Россиялик таниқли дипломат, кореяшунос олим, тарихчи ва сиёсатчи Торкунов Анатолий Васильевичга Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети шарафли доктори унвони берилди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Ушбу шарафли унвон Ўзбекистон ва Россия орасида маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантиришга ва дипломатик кадрлар таёрлашга қўшган ҳиссаси учун тақдим этилди. Бу ҳақида, МГИМО делегациясининг ва Дипломатия университети раҳбарияти билан учрашуви вақтида эълон қилинди.
“Чорак аср давомида Ўзбекистоннинг энг яхши университетларидан бири номини ушлаб туришга муваффақ бўлган ушбу ажойиб университетнинг доктори бўлиш — мен учун улкан шараф”, — деб миннатдорчилик билдирди Торкунов ҳамкасабаларига.
Эслатиб ўтамиз, 2 октябрь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов таклифига биноан Торкунов бошчилигидаги МГИМО делегациясининг Тошкентга уч кунлик ташрифи бошланган эди.
Ташриф давомида Торкунов Ўзбекистон ташқи ишлар вазири — Камилов билан учрашди. Учрашувда томонлар икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди, жумладан кадрлар тайёрлаш ва икки томонлама диплом бериш дастурлари соҳасида ҳам.
Ташриф дастури давомида МГИМО делегацияси Дипломатия университети раҳбарияти билан учрашиб икки ОТМ орасида ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди. Хусусан, ўзаро ҳамкорликда магистрлар ва MBA дастурлари ташкил қилиш масалалари бўйича “йўл харитаси” тузиш муҳокама қилинди.
Келажакда ЖИДУ асосида халқаро муносабатлар соҳасида кадрлар тайёрлайдиган МГИМО Олий мактаби ташкил қилиш ҳам режалаштирилган.