Элликқалъадаги ёнғин оқибатида тўрт киши қурбон бўлди

Ёнғинга тўртта ўт ўчириш экипажлари жалб этилган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 дек – Sputnik.  Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа туманида жойлашган уйларнинг бирида ёнғин содир бўлди, деб хабар қилди Ўзбекистон ИИВ ЁХББ матбуот-хизмати.

Хабарда айтилишича, ёнғин оқибатида уйнинг томи, шифти ва уй жиҳозлари ҳамда "ВАЗ 2106 Жигули" русумли машина зарарланган.

Ёнғинни бартараф этишга 4 та ўт ўчириш экипажлари жалб этилган.

Ўтни ўчириш вақтида бино ичидан шу уйда яшаган тўрт фуқаронинг куйган жасадлари топилган.

Ёнғин келиб чиқиши сабаби номаълум.