Самарқандда эртадан Янги йил томошалари бошланади

Байрам муносабати билан бугун Самарқанд шаҳрида байрам ярмаркалари иш бошлади. Хусусан, Кўксарой майдонининг вилоят мусиқали драма театри олдидаги савдо павильонларида Янги йил байрами совғалари савдоси йўлга қўйилди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 дек - Sputnik. Самарқанд вилоятида 20-декабрдан Янги йил томошалари бошланади, деб хабар берди ҳокимлик матбуот-хизмати.

Янги йил кечасида нималардан эҳтиёт бўлиш керак

2019-йилни кўтаринки руҳда кутиб олиш мақсадида вилоят ҳокимлиги маданият бошқармаси, вилоятдаги мавжуд театрлар жамоалари билан ҳамкорликда маданий-кўнгил­очар тадбирлар ишлаб чиқди.

Унга кўра, асосий байрам томошалари Самарқанд шаҳридаги вилоят мусиқали драма театри ва Темирйўл вокзали олдидаги майдонда ҳамда Сартепа маскани, Ким­ёгарлар, Сўлим ва Фарҳод шаҳарчаларида бўлиб ўтади.

Шунингдек, ви­лоятдаги барча туман ва шаҳарлар маркази байрам тадбирларини ўтказиш учун шай ҳолга келтирилди.

Байрам муносабати билан бугун Самарқанд шаҳрида байрам ярмаркалари иш бошлади. Хусусан, Кўксарой майдонининг вилоят мусиқали драма театри олдидаги савдо павильонларида Янги йил байрами совғалари савдоси йўлга қўйилди.

Байрамнинг асосий арчаси ҳам театр олдидаги майдонга ўрнатилди. Унинг бўйи 26 метрни ташкил этади. Арча ёнидаги саҳнада 20 декабрдан 2019 йил 10 январгача байрам томошалари, кўргазма ва концерт дастурлари намойиш этилади. Корхона ва ташкилотлар ўртасида "Энг чиройли безатилган арча", "Энг чиройли бино" ҳамда "Энг намунали кўча" номинациялари бўйича танлов ўтказилади ва ғолиблар аниқланади.