Янги йил кечасида нималардан эҳтиёт бўлиш керак

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишПразднование Нового года
Празднование Нового года - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги йил – энг севимли байрамлардан бири. Лекин баъзида кўнгилсизликлар ҳам содир бўлиб туради. Янги йил кечасида кўнгилсизликни олдини қандай олиш мумкинлиги бизнинг мақолада билиб оласиз.

ТОШКЕНТ, 13 дек — Sputnik. Барчамиз севган байрам – Янги йил яқинлашмоқда. Ҳаммамиз ҳар тарафга ёрқин ўт сочиб, кайфиятимизни кўтарувчи мушакбозликни яхши кўрамиз. Аммо ҳамма ҳам мушакбозлик қандай хавфлар келтириб чиқаришини ўйлаб кўрмайди.

Sputnik Қирғистон Экология ва хавфсизлик бўйича давлат инспекцияси мутахассисларининг ёнғинни олдини олиш бўйича фуқароларга берган тавсиялари рўйхатини нашр этди.

Даставвал янги йил кечаси ўтказиладиган бинода ўтўчиргич бўлиши керак. Мебель ва бошқа буюмлар билан чиқиш ва эвакуация йўлларини тўсиб қўймаслик керак.

Госслужба пожарной безопасности Узбекистана обзавелась собственным сайтом - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати сайти ишга тушди

Агар фуқаролар арчани гирлянда билан безашга қарор қилишса, электр симларининг носоз эмаслигига ишонч ҳосил қилишлари керак. Чунки уларнинг туташуви оқибатида бошқа безаклар ҳам зудлик билан аланга олади. Гирляндаларда қуввати 25 ваттдан ортиқ бўлмаган лампочкалардан фойдаланиш керак.

Арча мустаҳкам қилиб ўрнатилиши керак, унинг шохчалари девор ва шифтдан камида бир метр узоқликда бўлиши керак.

Арчани пластик ва бошқа енгил ёнувчи ўйинчоқлар, пахта, ёнғиндан сақлайдиган моддалар билан ишлов берилмаган безаклар билан безаш тақиқланади.

Мушакбозлик ҳам катта хавф келтириб чиқаришини унутмаслик керак, албатта. Кўнгилсиз оқибатлар келиб чиқишини олдини олиш учун сотувчилардан тегишли сертификатларни талаб қилиш ҳамда қуттининг бутунлиги аҳамият бериш лозим. Табиийки, биноларда петарда ишлатиш ва мушакбозлик тақиқланади.

Ёнғин чиққанда дарҳол ФВВ хизматига мурожаат қилиш керак.

Янгиликлар лентаси
0