Ўзбекистонга келаётган рус туристлари сони ортиб бормоқда

Жорий йилнинг январидан сентябрь ойигача Ўзбекистонга 360 минг нафар Россия фуқароси келган. Бу ўтган йилга нисбатан 90 минг кишига кўпроқ дегани.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 дек - Sputnik. 2018 йилнинг тўққиз ойи мобайнида Ўзбекистонга 360 мингга яқин россиялик ташриф буюрди, бу ўтган йилга нисбатан 90 минг кишига кўпроқ демакдир, деб хабар қилди RATA Россия саноат иттифоқи.

Ўзбекистонни туризм маккасига айлантириш учун нима қилиш керак

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадов хабарига кўра, Ўзбекистонга ташриф буюриш учун камида бешта сабаб бор, булар — авиақатнов тараққиёти, аъло даражадаги инфратузилма, мазали миллий таомлар, тил бўйича тўсиқлар мавжуд эмаслиги ва юқори даражадги хавфсизлик.

"Гап нафақат туристлар ҳақида бормоқда, балки умуман, сайёҳлар оқими ҳам ўсмоқда. Биз Россия фуқароларининг мамлакатимиз тарихига ва маданиятига самимий қизиқишини кўряпмиз", - дейди элчи.

Гастрономик туризм бўйича Ўзбекистон Франциядан ўзиб кетди˃˃˃

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда туристлик соҳани яхшилаш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Биринчи навбатда виза бериш тартиби осонлаштирилди. Бу эса ўз навбатида Ўзбекистонда туристлар оқимининг ўсишига ижобий таъсир кўрсатди. Шу билан бирга, янги замонавий меҳмонхона ва хостеллар қурилиб, барча шарт-шароитлар яратилмоқда.