Ҳиндистонда йиртқич қоплон уч ёшли болани ўрмонга олиб қочди

Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, охирги икки ой давомида бу учинчи ҳолат.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 дек – Sputnik. Йиртқич қоплон Ҳиндистоннинг Жамму ва Кашмир штатидаги уйлардан бирига кириб, ёш болани олиб кетиб қолди, деб хабар қилди РИА Новости NDTV телеканалига асосан.

Ҳиндистон ҳукумати Тож Маҳални туристлар оқимидан қутқармоқчи

Ҳиндистон ҳуқуқ тартибот орган ходимлари маълумотларига кўра,  йиртқич ҳайвон уйга кирганда уч ёшли Васим Акрам онаси билан ошхонада бўлган. Қоплон болага ҳужум қилиб, уни ўрмонга олиб қочади. Бир неча соатдан кейин болани бошсиз топилади.

Маҳаллий аҳоли сўзларига кўра, сўнгги икки ой давомида бу учинчи ҳолат.

Бундан аввал ҳудди шу туманда қоплон 7 ёшли болага ҳужум қилганди. Қўриқлаш хизмати ходими айтишича, йиртқич ҳайвонни тутиб олиш имкони бўлмади.

Ҳиндистонда 12-14 минг қоплон яшайди. 2017 йилда 430 бош қоплон ўлдирилганди. Кўпчилик браконьерларни қоплонларнинг териси қизиқтиради.