Ҳиндистон ҳукумати Тож Маҳални туристлар оқимидан қутқармоқчи

© AFP PHOTO/Prakash SINGHТадж-Махал — мавзолей-мечеть, находящийся в Агре, Индия
Тадж-Махал — мавзолей-мечеть, находящийся в Агре, Индия - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳиндистон Маданият департаменти вазирлиги дунёга машҳур мақбарани сақлаб қолиш мақсадида кириш учун чипча нархини оширди.

ТОШКЕНТ, 10 дек — Sputnik. Ҳиндистоннинг Агра шаҳридаги Тож Маҳал мақбарасига ташриф буюриш нархи 200 рупийга (уч долларга) оширилди. Бу ҳақда Ҳиндистон археология бошқармаси бошлиғи Васант Кумар Сварнкаар маълумотига асосланиб РИА Новости хабар берди.

Қўшимча тўлов обиданинг асосий жойи — Бобурийлар авлоди бўлган Шоҳ Жаҳон ва унинг рафиқаси Мумтоз Маҳалбегим қабрларини зиёрат қилишни хоҳлайдиганлардан ундирилади. Бунинг учун эндиликда чипта учун маҳаллий аҳоли 250 рупий (3,5 доллар), хорижликлар эса 1,3 минг рупий (18,5 доллар) тўлайди.

© TAUSEEF MUSTAFA / AFPТадж-Махал — мавзолей-мечеть, находящийся в Агре, Индия
Ҳиндистон ҳукумати Тож Маҳални туристлар оқимидан қутқармоқчи - Sputnik Ўзбекистон
Тадж-Махал — мавзолей-мечеть, находящийся в Агре, Индия

Ҳиндистон маданият вазирлигининг РИА Новостига маълум қилишича, мазкур қарор Тож Маҳалга ташриф буюрувчилар сонини чеклашга хизмат қилади, сабаби қадимий қадамжонинг ички қисми туристларнинг тўхтовсиз оқими туфайли бузилишда давом этмоқда.

“Аввалига Тож Маҳални бундай кўп миқдордаги зиёратчилардан қутқариш учун ҳатто иккита чипта тизимини киритиш режалаштирилган эди”, - дейди вазирлик вакили.

© Sputnik / Сергей Мамонтов / Медиабанкка ўтишВид на Тадж-Махал в городе Агра.
Ҳиндистон ҳукумати Тож Маҳални туристлар оқимидан қутқармоқчи - Sputnik Ўзбекистон
Вид на Тадж-Махал в городе Агра.

Эслатиб ўтамиз, Тож Маҳал Заҳириддин Бобурнинг эвараси бўлган Шоҳ Жаҳон томонидан рафиқаси, ўн тўртинчи фарзандини дунёга келтираётганда ҳаётдан кўз юмган Мумтоз Маҳалбегим шарафига XVII асрда бунёд этилган. Ўзида форс, ҳинд ва араб меъморчилик услубларини мужассамлаштирган. Ушбу сеҳрли мажмуа ҳалигача бутун дунёдан миллионлаб сайёҳларни ўзига жалб қилмоқда. Мазкур кўҳна обида Ҳиндистоннинг “ташриф қоғози” ва у ердаги энг машҳур ёдгорлик ҳисобланади.

Янгиликлар лентаси
0