Алишер Усмоновни Қозоғистон президенти орден билан мукофотлади

Қозоғистон раҳбари Нурсултон Назарбоев Мустақиллик куни муносабати билан миллиардер Алишер Усмоновни I даражали "Дўстлик" ордени билан тақдирлади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 дек - Sputnik. Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбаев келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган Россия миллиардери Алишер Усмоновни I даражали "Дўстлик" ордени билан мукофотлади, деб хабар қилди РИА Новости.

Алишер Усмонов Путинга бутун ўзбек халқи номидан раҳмат айтди

Қозоғистон ТИВ хабарига кўра, Усмонов мукофотни давлат ва жамоатчилик фаолиятидаги хизматлари, Қозоғистонни ижтимоий-иқтисодий ва маданий ривожлантиришга, халқлар ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашга қўшган муҳим ҳиссаси учун олган.

Алишер Усмоновнинг криминалга алоқаси йўқ: Басман суди қарори˃˃˃

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия президенти Владимир Путин Алишер Усмонов ва унинг рафиқаси Ирина Винер-Усмоновани III ва II даражали "Ватан олдидаги хизматлари учун" орденлари билан тақдирлаган эди.