ТОШКЕНТ, 19 дек - Sputnik. Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбаев келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган Россия миллиардери Алишер Усмоновни I даражали "Дўстлик" ордени билан мукофотлади, деб хабар қилди РИА Новости.
Қозоғистон ТИВ хабарига кўра, Усмонов мукофотни давлат ва жамоатчилик фаолиятидаги хизматлари, Қозоғистонни ижтимоий-иқтисодий ва маданий ривожлантиришга, халқлар ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашга қўшган муҳим ҳиссаси учун олган.
Алишер Усмоновнинг криминалга алоқаси йўқ: Басман суди қарори˃˃˃
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия президенти Владимир Путин Алишер Усмонов ва унинг рафиқаси Ирина Винер-Усмоновани III ва II даражали "Ватан олдидаги хизматлари учун" орденлари билан тақдирлаган эди.