Қирғизистонда Абдулла Арипов тантанали кутиб олинди: Ўшда нима муҳокама қилинади

Ўш шаҳрида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва Қирғизистон бош вазири Муҳаммадкалий Абилгазиев учрашуви бўлиб ўтади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 дек – Sputnik. Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов амалий ташриф билан Қирғизистонга ташриф буюрди, деб хабар қилди Sputnik Қирғизистон.

Қирғизистон колониядаги исён туфайли Тожикистон билан чегарада ҳушёрликни кучайтирди

Хабарда айтилишича, бугун, 18 декабрь куни Ўш шаҳрида Ўзбекистоннинг чегарадош вилоятлари раҳбарлари билан Қирғизистон ҳукуматининг чегарадош вилоятлардаги мухтор вакиллари кенгашининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтади. Йиғилишда Қирғизистон бош вазири Муҳаммадкалий Абилгазиев иштирок этади.

Унда икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги масалаларни муҳокама этиш режалаштирилган.

Қирғизистон делегацияси таркибида вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Баткен, Жалолобод ва Ўш вилояти ҳокимиятининг ваколатли вакиллари, шунингдек, чегара туманларидаги ҳудудий ҳокимият раҳбарлари бор.