Бир пайтлари Гулнора Каримовага тегишли бўлган ҳашаматли мажмуа сотувга қўйилди

Зарқайнар мажмуаси бир пайтлар Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримовага тегишли эди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 дек – Sputnik. Тошкентдаги Зарқайнар мажмуаси E-ijro онлайн-аукцион орқали савдога қўйилди.

Гулнора Каримованинг ўғли онаси ҳақида маълумотларни маълум қилди

Зарқайнар мажмуаси бир пайтлар Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримовага тегишли эди.

Мажмуа 2005 йилда қурилган бўлиб, унинг умумий майдони 1,2 гектар, шундан 1,06 гектари ишлаб чиқариш учун мўлжалланган.

Бино уч қаватдан иборат ва 100 га яқин хонага эга. Биринчи қаватда офис хоналари, иккинчисида ресторан ва подиум, учинчисида кўргазма зали жойлашган.

Мажмуанинг бошланғич нархи 87,9 миллиард сўмни ташкил этди. Закалат миқдори - 4,3 миллиард сўм. Аризалар 23 январга қадар қабул қилинади. Аукцион савдолари эса 25 январь куни бўлиб ўтади.