Гулнора Каримованинг ўғли онаси ҳақида маълумотларни маълум қилди

© instagram / i.kar7Ислам Каримов со своей матерью Гульнарой Каримовой
Ислам Каримов со своей матерью Гульнарой Каримовой - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Гулнора Каримованинг ўғли онаси Ўзбекистонда бўлаётган ўзгаришларга муносабати ҳақида фикрларини ёзиб қолдирди.

ТОШКЕНТ, 11 дек – Sputnik. Гулнора Каримованинг ўғли Instagram саҳифасида онаси Ўзбекистонда жамоатчилик фаолияти билан яна шуғулланишни режалаштиргани ҳақида пост ёзди.

“Мамлакатимизнинг янги раҳбарияти ташаббусига кўра кўплаб янги лойиҳалар амалга оширилмоқда ва улар Ўзбекистонга яхшироқ келажакни таъминлайдиган қудратли базани қуришга имконият беради. Шунинг учун онам молиявий ва жисмоний томондан қўлидан келганича мамлакатдаги янги ўзгаришларни қўллаб-қувватлашга қарор қилди”, - деб ёзган кичик Ислам Каримов.

Шунингдек, онаси “таълим соҳаси, ёшларга ажратилган грантлар, аёллар соғлиғи ва мода йўналишларида катта ишлар қилингани” ёзган.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Islam Karimov (@i.kar7)

“Оиламиздаги барча қийинчиликлар фақат онамнинг қарорини қўллаб-қувватлаш интилишларимизни кучайтиради ва келажакни яхшилашга ҳамма ишларни қилишга ундайди”, - деб ёзган Гулноранинг ўғли.

2015 йил август ойида Гулнора Каримова коррупция учун беш йил озодликдан маҳрум этилди. 2017 йилда Ўзбекистонга етказилган зарар миқдори (икки миллиард долларга яқин) маълум бўлди.

2018 йил октябрь ойида Бош прокуратура Гулнора Каримова суд қарорига кўра белгиланган тартибда жазони ўтаётганини маълум қилди.

Янгиликлар лентаси
0