Ўзбекистонда бир неча кун давомида қор ёғади

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб, 18-20 декабрь кунлари ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 дек – Sputnik. Ўзбекистон гидрометеорология хизмати марказининг хабар қилишича, яқин кунларда Тошкент ва Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида қор ёғиши кутилмоқда.

Тошкентда кучли ёмғирдан сўнг қор ёғмоқда

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 18-20 декабрь кунлари айрим жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин, 21 декабрь куни эса ёғингарчилик кузатилмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. 18 декабрь куни кечаси -3...+2, кундузи +3...+8 даража, 19-21 декабрь кунлари 0...+5 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси -5...-10, кундузи -3...+2 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Фақатгина 19 декабрь куни баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. 18 декабрь куни кечаси 0...-5, кундузи +3...+8 даража, 19-21 декабрь кунлари 0...+5 даража бўлади

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 18 ва 21 декабрь кунлари ёғингарчилик бўлмайди. 19-20 декабрь кунлари баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0...+5, 18 декабрь куни кундузи +7...+12, 19-21 декабрь кунлари  +5...+10 даража илиқ бўлади.

Ўзбекистон айрим ҳудудларида қор ёғиб, туман тушади

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 18-20 декабрь кунлари баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, 21 декабрда эса ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси -3...+2 даража, кундузи 0...+5 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, 18-20 декабрь кунлари ёғингарчилик бўлиши мумкин, 21 декабрда эса ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳарорати 18-19 декабрь кунлари кечаси -2...-7 даража, 20-21 декабрь кунлари -7...-12 даража совуқ бўлади.