Уэбстер луғати 2018 йил сўзини танлади

Нашрда келтирилишича, жорий йилда ушбу сўз интернет фойдаланувчилари томонидан ўтган йилга қараганда 74 фоизга кўпроқ қидирилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 дек — Sputnik. Американинг Merriam-Webster луғати (Уэбстер луғати) 2018 йилнинг сўзи сифатида “адолат” (justice) сўзини танлади, РИА Новости хабарига асосан.

Нашрда келтирилишича, жорий йилда ушбу сўз интернет фойдаланувчилари томонидан ўтган йилга қараганда 74 фоизга кўпроқ қидирилган.

Ўтган асрнинг энг машҳур қўшиғи маълум бўлди

Луғат муаллифлари сўзларига қараганда, “адолат” ва “адлия” каби маъноларни англатувчи justice сўзи ОАВларда Россиянинг АҚШдаги президентлик сайловларига гўёки “аралашуви” сабабли ёдга олинган.

Шунингдек, энг машҳур сўзлар ўнталигидан “миллатчилик” (nationalism), “ўзгача фикрловчи” (maverick), “пансексуал” (pansexual), “фойдасиз” (feckless) каби сўзлар ўрин олган.

2017 йилда Merriam-Webster талқинига кўра “феминизм” йил сўзига айланган эди.