ТОШКЕНТ, 16 дек – Sputnik. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан пойтахт бозорларида байрам олди ярмаркалари ташкил этилди, деб хабар қилмоқда ҳокимият матбуот хизмати.
“Жорий йилнинг 15 декабридан бошлаб Қўйлиқ, Қора-қамиш, Юнусобод, Эски жува, Фарҳод, Олой, Аския, Авиасозлар деҳқон бозорларида байрамолди савдо ярмаркалари ташкил этилди, - дейилган хабарда.
Ушбу ярмаркаларда аҳоли учун арзонлаштирилган нархларда маҳсулотлар сотилмоқда. Янги йил олидидан ташкил этилаётган бу каби ярмаркалардан ҳамшаҳарларимиз ва шаҳримиз меҳмонлари мамнун бўлмоқдалар, дейилган хабарда.