Тошкентда янги йил ярмаркалари иш бошлади

© Sputnik / СтрингерНовогодняя ярмарка на площади в Ташкенте
Новогодняя ярмарка на площади в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент шаҳрининг барча туманларида 15 декабрдан бошлаб янги йил савдо ярмаркалари ташкил этилди.

ТОШКЕНТ, 16 дек – Sputnik. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан пойтахт бозорларида байрам олди ярмаркалари ташкил этилди,  деб хабар қилмоқда ҳокимият матбуот хизмати.

“Жорий йилнинг 15 декабридан бошлаб Қўйлиқ, Қора-қамиш, Юнусобод, Эски жува, Фарҳод, Олой, Аския, Авиасозлар деҳқон бозорларида байрамолди савдо ярмаркалари ташкил этилди, - дейилган хабарда.  

Ушбу ярмаркаларда аҳоли учун арзонлаштирилган нархларда маҳсулотлар сотилмоқда. Янги йил олидидан ташкил этилаётган бу каби ярмаркалардан ҳамшаҳарларимиз ва шаҳримиз меҳмонлари мамнун бўлмоқдалар, дейилган хабарда.

Янгиликлар лентаси
0