Япон эркаклари жинсий алоқага нега қизиқмай қўйган?

Япониянинг презерватив ишлаб чиқарувчи Sagami компанияси ҳам жамоатчилик ўртасида сўров ўтказди. Уларни респондентларнинг жинсий алоқа билан шуғулланишлари масаласи қизиқтирарди. Аниқ бўлишича, жуфтлик бу иш билан бир ойда 2,8 маротаба шуғулланар экан
Sputnik

ТОШКЕНТ,15 дек — Sputnik, Ксения Мельникова. Японияда туғилиш даражаси кескин пасаймоқда, ёш йигитлар эса оила қуришга шошилишмаяпти. Агар карьерани барбод қилиш олдидаги қўрқув Кунчиқар мамлакат аёлларига хос бўлса, эркаклар билан боғлиқ вазият тамомила бошқача. Улар, японларнинг ўзлари таъкидлашаётгани каби, "ўтхўр" бўлиб қолишган ва жинсий муносабатлардан ўзларини йироқ тутадилар. Япон эркаклари ўз кучларини нимага сарфлашлари ҳақида - РИА Новости материалида ўқинг.

"Бир ўзим тинчроқ яшайман: хоҳласам холва, хоҳласам пряник ейман"

"Одамлар шунга аминки, туғилиш даражаси пастлаб кетиши сабабини японларнинг секс билан шуғулланишни истамасликларидан излаш керак. Улар ёлғизликда ҳам бахтли. Ахир бошқа қизиқ нарсалар кўп-ку: телефонда ўйин ўйнаш, интернетда роликлар кўриш, анимеларни томоша қилиш мумкин. Жинсий алоқа, яъни сексга вақт етишмайди", - дейди ўзини Иоширо деб таништирган 25 яшар япон йигити. Унга ўхшаганларни мамлакатда "ўтхўр эркаклар" деб чақириш одат тусига кирган.

Трассада ҳаракатланаётган вақтда машинада жинсий алоқа қилган ҳайдовчига чора кўрилади

Ўн йил аввал Токиога кўчиб келган москвалик аёл Полинанинг ҳикоя қилишича, мамлакатда нафақат уйланишни истамайдиган, ҳатто шунчаки танишишни хоҳламайдиган эркаклар кўплаб топилади. "Улар бу нарсага эринчоқлик кўзи билан қарайдилар. Камига бу уларга қимматга тушиши мумкин. Ёлғиз яшаш уларга ҳам осон, ҳам арзон ва руҳий ҳолат жиҳатдан - тинч. Танишларим орасида оила қурган, ёки ишқий муносабатда бўлганлар бор, лекин бу муаммога ечим дегани эмас. Бу ҳақда ҳатто телевизор орқали гапиришади. Ҳукумат ёлғиз одамлар жуда кўплиги ҳақида баёнотлар қилади", - дея ўз фикрлари билан ўртоқлашади аёл.

Шу билан бирга, муносабатларга қизиқувчи, бироқ аёлдан биринчи қадамни кутадиган эркаклар ҳам  "ўтхўрлар"  тоифасига киритилар экан. Айрим социологлар уларни "балиқни хуш кўрувчилар" ёки "кутувчи-эркаклар" деб атайдилар. "Улар биринчи бўлиб суҳбатга киришишга қўрқадилар, ёки жуда ийманадилар. Уларни аёллар йилдан-йилга молиявий жиҳатдан мустақил бўлиб бораётганлари қўрқувга солади. Айтганча, бу эркаклар ресторанда алоҳида ҳисоб қилишни сўрайдилар", - дея арз қилади Полина.

Япон ОАВлари жамоатчилик фикрини ўрганиш учун тез-тез сўров ўтказиб туради. Шундай сўровларнинг бирига кўра, мамлакатдаги 20 ёшдан 30 ёшгача бўлган эркакларнинг тенг ярмидан кўпи ёлғиз экан. 20 ёшдан юқори бўлган эркакларнинг 61%и, ва 30 ёшдан ошган эркакларнинг етмиш фоизи ўзини "ўтхўр"лар тоифасига киритишларини тан олганлар. Уларнинг аксарияти тиним билмай ишлайдилар, аммо орасида "бўйдоқ-паразитлар"и ҳам учрайди.

Паразитлар кимлар?

Одатда, 20 ёшдан ошган, ота-онаси билан яшовчи ва улар ҳисобига беташвиш ҳаёт кечирадиган ёшларни "паразит-бўйдоқлар" дейишади. Улар тўлиқсиз ставкада ишлашлари ёки ўз вақтларини бирорта хобби, кўнгилхушлик ёки шоҳона предметларга сарфлашлари мумкин.

Секс-ўйинчоқлар, колбаса, ўргимчак: йўловчилар багажида топилган энг ғалати нарсалар

Япон социологлари "паразитлар" ҳатти-ҳаракатларига изоҳ берар эканлар, бунинг сабабини улар япон иқтисодий мўъжизасидан сўнг, мамлакат жадаллик билан тараққий этаётган даврдан кейин дунёга келгани билан боғлайдилар: ўшанда мамлакатдаги ишсизлик даражаси 2 фоиздан ошмаган, иш берувчилардан таклифлар эса тинимсиз ёғилиб турган. Бу болалар ўз ота-оналари қандай меҳнат қилишганларини кўришган, аммо уларнинг изидан боришни хоҳлашмаган.

Японларда жасурлик ҳислатининг йўқлигини Иккинчи жаҳон уруши оқибатлари билан боғлашади: ўша вақтдан буён мамлакат бирорта ҳарбий можарода иштирок этмаган. Эркакларнинг аскар бўлишига ҳожат йўқ, уларда "мачизм" ва агрессия ҳам кам.

Ҳукумат "ўтхўр" эркакларни, хусусан, "бўйдоқ-паразитлар"ни мамлакатдаги кўплаб иқтисодий ва ижтимоий муаммоларда айблайди. Аммо одамларнинг аксарияти,  "бу эркаклар сахий ва олийжаноб, улар бошқа инсон қалбига жароҳат етказмаслик учун романтик муносабатларни хоҳламайдилар", дея бундайларни ҳимоя қиладилар. 

Бор кучини ишга сарфлаётган японлар эса жинсий алоқага қизиқишни йўқотмоқда, лекин анимелар қаҳрамонлари ўртасидаги ишқий муносабатларни бажонидил кузатиб борадилар. Бу феноменга бир неча йил олдин "целибат синдроми" дея ном берилган. Бир неча йил олдин Япония оилани режалаштириш уюшмаси 16 ёшдан 24 ёшгача бўлган қизлар "жинсий алоқаларга қизиқмаслиги ва ҳатто жинсий ҳаётга ижирғаниб қарашлари" ҳақида сенсацион хабарни эълон қилган эди.

Тожикистонда 13 яшар қиз билан жинсий алоқа қилган икки эркак қўлга олинди

Япониянинг презерватив ишлаб чиқарувчи Sagami компанияси ҳам одамлар ўртасида сўров ўтказди. Компанияни респондентлар жинсий алоқа билан қанчалик тез-тез шуғулланишлари масаласи қизиқтирарди. Аниқ бўлишича, жуфтлик бу иш бир ойда 2,8 маротаба шуғулланар экан.

Презерватив ишлаб чиқарувчи компаниялар томонидан ўтказилган сўров натижаларига кўра, японлар жинсий алоқа билан йилда 45 марта шуғулланадилар ва дунё рейтингида охирги қаторни эгаллайдилар.

Японлардан бир поғона юқорида турадиган сингапурликлар бу ишни анча кўп - 73 марта, греклар эса - 93 марта амалга оширадилар.

Социологлар шунга аминки, япон эркакларининг "ўтхўр" бўлишига - мансаб пиллапоясидан муваффақиятли илдамлаб бораётган япон аёллари сабабчидир. Бундай аёллар муносабатлардан манфаатдор эмас, чунки деганда оила қуришга шошилмайдилар.

Норбоева сиёсат ва аёллар, зўравонликка қарши қонун ҳамда ўзгараётган никоҳ ёши ҳақида

Агар илгари японларда оила қуриш учун идеал ёш - 25 ёш деб ҳисобланган бўлса, ҳозирда бу кўрсаткич 30га яқинлашган ва у яна ошишда давом этмоқда.

Бу тенденциялар мамлакатдаги демографик ҳолатга ўз салбий таъсирини кўрсатмоқда. Япония аҳолиси энг қари мамлакатлар орасида етакчи ҳисобланади: фарзанд туғилиши борган сари камаймоқда, пенсионерлар сони эса кўпайиб бормоқда. Келажакда муаммо янада зиддий тус олиши в бу ҳолат иқтисодий коллапсга олиб келиши мумкин.

Демографлар ҳисоб-китобига кўра, XXI аср ўртасига келиб, японлар сони 30%га қисқаради, ва бу масала табиийки давлатни ташвишга солиб келади. Чоралардан бири сифатида Япония ҳукумати фирмаларга чет эллардан 345 минг нафар ходимларни қабул қилишни таклиф этган. Оролликларнинг гастарбайтерларга бўлган "муҳаббати"ни ҳисобга олган ҳолда, Бош вазир Синдзо Абэга бу қарорни қабул қилиш осон бўлмаган, дея айтиш мумкин. Аммо унинг бошқа чораси ҳам йўқ. Қолаверса, Абэнинг ўзи ҳам японларга яхши ўрнак кўрсатишга қодир эмас - 64 яшар бош вазирнинг фарзанди йўқ, у бор кучини ишга сарфлайди.