Порошенко динни ўзига хизмат қилдирмоқчи - Калашников

Константинопольнинг Украинадаги муқаддас ҳисобланмаган Черковга мустақиллик тақдим этишни бошлаш қарорини Россия православ черкови парчаланиш дея атади ва Россия православ черкови бош идораси 15 октябр Константинопол патриархати билан мулоқотни узганлигини эълон қилди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 дек - Sputnik. Бугун, шанба куни, Украина президенти Петр Порошенко "Украина мустақил черкови" ташкил қилингани ҳақида эълон қилди.

Трамп ва Порошенко БМТ саммитида бир хил кийимда пайдо бўлишди

Россия Давлат думаси МДҲ масалалари бўйича қўмита раҳбари Леонид Калашников Порошенконинг ушбу ҳаракатига изоҳ берар экан, Украина президенти бу иши билан шахсий миллатчилик ва аристократик тушунчаларидан келиб чиққан ҳолда, мамлакатдаги диний институтларга таъсир ўтказишга уринаётганини таъкидлади.

"Қироллар ёхуд сохта қироллар ҳамиша динни инструмент сифатида ишлатишни хоҳлаганлар. Буни биз ўйлаб топмаганмиз, ва черков мавжуд эканки, шундай бўлиб келган... Айни ҳолатда у ўзининг миллатчилик, шахсий аристократик тушунчаларидан келиб чиққан ҳолда барча (диний) институтларни давлатга эмас, шахсан ўзига хизматга қўйишга уринмоқда", - деди РИА Новостига берган интервьюсида Калашников.

Россия Давлат думасининг фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва диний бирлашмалар масалалари бўйича қўмита раиси Сергей Гаврилов "украина мустақил черкови" кўриниши остида оғир ва хавфли маҳсулот яратилаётганини, у бинобарин экстремистик кучга айланаётганини айтди.

Константинопольнинг Украинадаги муқаддас ҳисобланмаган Черковга мустақиллик тақдим этишни бошлаш қарорини Россия православ черкови парчаланиш дея атади ва Россия православ черкови бош идораси 15 октябр Константинопол патриархати билан мулоқотни узганлигини эълон қилди.