Мирзиёев Ватан ҳимоячилари кунини нишонлаш ҳақида фармойиш имзолади

"Ватан ҳимоячилари кунининг кенг нишонланишини таъминлаш давлат ва жамоат ташкилотларининг биринчи навбатдаги вазифаларидан бири ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг шарафли бурчи деб ҳисоблансин", - дейилади ҳужжат матнида
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 дек - Sputnik. Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида президент фармойиши имзоланди, деб хабар қилинди Мудофаа вазирлиги Телеграмм каналида.

Ўзбекистонда армия тайёргарлиги текширилмоқда>>>

Ҳужжатда, 2018 йил 15 декабрдан 2019 йил 15 январга қадар Ўзбекистонда ватанпарварлик ойлиги ўтказилиши айтилган.

"Ватан ҳимоячилари кунининг кенг нишонланишини таъминлаш давлат ва жамоат ташкилотларининг биринчи навбатдаги вазифаларидан бири ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг шарафли бурчи деб ҳисоблансин", - дейилади матнда.

Махсус ташкил қилинган ишчи гуруҳ ҳарбий-маъмурий секторлар билан ҳамкорликда дастурда белгилаб берилган байрам тадбирларини "Ватан – муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!" деган умумий ғоя остида амалга оширади.

Байрам тадбирларига кенг аҳоли қатламлари, айниқса ёшлар жалб қилиниши алоҳида таъкидланган.

Бундан ташқари, давлат ва жамоат ташкилотларининг раҳбарлари ўзлари таҳсил олган олий таълим муассасалари, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактабларида "Мардлик ва жасорат" мавзусидаги дарсларни ўтказадилар.

Улуғ ватан уруши қатнашчилари хотирасига қўйилган ёдгорлик Дархон маҳалласига қайтади

Кўчалар, майдонлар ва тантанали тадбирлар ўтказиладиган жойлар Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган плакат ва стендлар билан байрамона безатилиши, шунингдек, маданият ва истироҳат боғларида мавзуга доир кўргазма ва экспозициялар тайёрланади, дейилади хабарда.

Ўзбекистон Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, "Ўзбеккино" миллий агентлиги ва қатор мутасадди идоралар Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди, Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби буюк саркарда, шунингдек, қаҳрамонона ишлар қилган турли ихтисосликлардаги ҳарбий хизматчилар юксак ватанпарварлик, фидойилик ва садоқатлиликларини очиб берадиган, руҳлантирувчи шеърлар ва куйлар, кино, театр ва тасвирий санъат асарларини тайёрлаш ва намойиш этиш ишларини жадаллаштирсинлар, дейилган Фармойиш матнида.

Тантанали тадбирлар ўтказиладиган жойларда жамоат тартиби ва хавфсизлиги Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардияси билан ҳамкорликда таъминланади.

Президент аскарлар учун имтиҳон киритди>>>