Валюта айирбошлаш шохобчаларида видео кузатув камералари ўрнатилади

Валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартибига ўзгартиришлар киритилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 12 дек – Sputnik. Тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Ўзбекистонда доллар курси пасайди

Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, валюта айирбошлаш шохобчаси эндиликда видео кузатув камералари билан ҳам жиҳозланади.

Шунингдек, 09002-сон шаклдаги маълумотноманинг (жисмоний шахслардан чет эл валютасини валюта айирбошлаш шохобчаси томонидан сотиб олинганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат) бир нусхаси жисмоний шахсга берилади, иккинчи нусхаси кунлик ҳужжатларга тикиб қўйилади.

Бундан ташқари, эндиликда валюта айирбошлаш шохобчасининг ходими ўзи қабул қилган банкнотани ҳақиқийлиги ҳамда муомалага яроқлилиги учун жавобгардир.