ТОШКЕНТ, 10 дек – Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 11 декабрдан бошлаб янги қийматини белгилади.
Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 2,21 сўмга пасайиб, 8 312,69 сўм ташкил қилди.
Евро курси эса 48,21 сўмга кўтарилиб, 9 456,46 сўмни ташкил қилди.
Россия рубли ҳам 1,37 сўмга кўтарилиб, 125,22 cўмни ташкил қилди.
Марказий банк хорижий валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.