ИИББ Юнусободда топиб олинган қизалоқнинг ота-онасини қидирмоқда

Юнусободнинг 11 кварталидан топиб олинган, 4 ёшли Исаева Лида Тулкиновнанинг қариндошлари қидирилмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 12 дек - Sputnik. Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси Юнусобод туманилда топиб олинган қизалоқнинг қариндошларини қидирмоқда, деб хабар қилди муассаса матбуот хизмати.

Юнусобод тумани ИИО ФМБ профилактика инспектори 9 декабрь куни Юнусобод тумани 11-квартал 3-уй олдида ёнида тахминан 4 ёшли қизчани топиб олди. Топилган қиз ўзини Исаева Лида Тулкиновна деб таништирди. Қариндошлари ва турар жойи ҳақида маълумот бера олмади.

Халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик Петербургда қўлга олинди

Ҳозирги вақтда Лида Тошкент шаҳар ИИББ Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилган.

Лиданинг белгилари: бўйи 85-90 см., сочлари ёрқин, узунлиги елкасигача, кўзлари қора, чап кўзи қияроқ. Эгнида кўк рангли джинсилик куртка, қора этик ва қизил бош кийим кийган.

Қизчанинг қариндош ва яқинлари, шунингдек уни таниганларни Тошкент шаҳар ИИББ Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига 71-231-87-56 рақами ёки 102 орқали Лиданинг ота-онаси ёки бошқа қариндошлари ҳақида маълумот беришлари мумкин. 

Марказ манзили: Тошкент ш. Юнусобод тумани, Хушнаво кўчаси, 102.