Тошкентда прокуратура ва божхона хизмати пресс тур ташкил қилди

Ўзбекистонда амалга оширилаётган солиқ ва божхона ислоҳотлари борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан тадбиркорлик субъектлари ҳамда оммавий ахборот воситаларини яқиндан таништириш мақсадида очиқ мулоқот ва пресс тур ташкил этилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 12 дек – Sputnik. Тошкент шаҳар прокуратураси ва Тошкент шаҳар божхона бошқармаси оммавий ахборот воситалари учун очиқ мулоқот ва пресс тур ташкил этди, деб хабар берилди Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси сайтида.

Ўзбекистонда қурол-яроғ ва ўқ-дорилар контрабандаси аниқланди

Тадбир Ўзбекистон президентининг жорий йил 2 августдаги “Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган солиқ ва божхона ислоҳотларини ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси доирасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан тадбиркорлик субъектлари ҳамда оммавий ахборот воситаларини яқиндан таништириш мақсадида ташкил этилган.

“Таъкидлаш жоизки, жорий йилда мамлакатимизда божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш, божхона назоратининг замонавий шакл ва усулларини жорий этиш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда”, - дейилган хабарда.

Тадбир давомида журналистлар дастлаб Тошкент вилояти Зангиота туманида ташкил қилинган “Highway Logistics Center” транспорт логистика марказида тадбиркорлар иштирокида ўтказилган  очиқ мулоқотга бевосита гувоҳ бўлишди. Шундан сўнг, журналистлар марказ фаолияти билан яқиндан таништирилди.

2019 йил январь ойидан қатор товарлар экспортига қўйилган чекловлар бекор қилинади. Маҳсулотни божхона расмийлаштируви 3 соатдан ошмайди.